Ямайкалик спринтер Усейн Болт“Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” жамоалари ўртасида ўтказиладиган хайрия учрашувида иштирок этолмайди.
Фаолиятини якунлагач, ўзини футболда синаб кўрмоқчи эканлигини бир неча бор таъкидлаган ямайкалик спортчи 2 сентябрь куни “Олд Траффорд”да ўтказиладиган хайрия учрашувида майдонга тушиши кутилганди.
“Афсуски жароҳатим боис уч ой реабилитация ўташим лозим. Одатда мен соғлиғим билан боғлиқ муаммоларим ҳақида гапирмайман. Аммо бу сафар жуда кўп киши ҳақиқатан ҳам жароҳат олганлигим ҳақида сўрашди. Мен ҳеч қачон ўз мухлисларимни алдамаганман ва менинг жаҳон чемпионатида (енгил атлетика) сўнгги бор иштирок этишни жуда истагандим”, дея Болтнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Guardian.
Эслатиб ўтамиз, Болт 4х100 метрга эстафета югуриш баҳсларида иштироки чоғида жароҳат олганди. Натижада саккиз карра олимпия чемпиони фаолиятидаги сўнгги мусобақасида югуриш чоғида жароҳат олди ва финиш чизиғига етиб кела олмади.
Манба: Championat.asia “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас