
Ханти-Мансийскда (Россия) ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 4-тури доирасида Ўзбекистон вакили Воҳидов Шамсиддин швейцариялик халқаро спорт устаси Георгиадис Нико устидан ғалаба қозонди.
5-турда 13 ёшли Воҳидов хитойлик 16 ёшли Ваи Жинши билан баҳс олиб боради. Ҳар икки шахматчи айни пайтда 3 очкодан жамғаришга муваффақ бўлган.
Magichess.uz сайтига асосланиб Kun.uz хабар қилишича, энг кўп очкони арманистонлик Карен Григорян ва россиялик Михаил Антиповлар тўплаган. 6 сентябрь куни улар бир-бирига қарши баҳс олиб боради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар