
«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью яна бир футболчи сотиб олиш истаги борлигини айтиб ўтди.
«Мен Вудвордга («МЮ» раҳбарларидан бири) тўртинчи футболчини сотиб олиш ҳақидаги режаларимни айтдим, аммо яна унга мен томондан босим ўтказилмаслиги ва ўзи тўғри деб билган ишни қилишини айтдим.
Биз ёзги ва қишки трансфер мавсумида ҳам биргаликда ишлаймиз, шундай экан мен томондан ҳеч қандай босим бўлмайди. Мен ҳозирги жамоамдан қониқмоқдаман ва янги футболчисиз ҳам давом этишга тайёрман», – дейди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, ушбу трансфер мавсумида Неманья Матич, Ромелу Лукаку ва Виктор Линделёфлар манкунианликлар сафини тўлдирдилар.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар