
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аёллар терма жамоалари ўртасида “Уч миллат кубоги” халқаро ўртоқлик турнири ўз якунига етиб бормоқда.
Кеча, 18 август куни Қозоғистон ва Қирғизистон термалари ўзаро баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Бугун, 19 август куни эса Ўзбекистон аёллар термаси Қозоғистон билан куч синашиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон аёллар термаси муддатидан аввал мусобақа ғолибига айланди. Дастлабки турда Қозоғистонга қарши майдонга тушган Ўзбекистон аёллар термаси 7:0 ҳисобида зафар қучганди. Иккинчи турда эса мезбон Қирғизистон 3:1 ҳисобида таслим қилинган эди.
Эртага, 20 август куни сўнгги ўйин бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Қирғизистон аёллар терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Манба: www.the-uff.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар