Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” (1:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Хавфли вазиятларга бой ўйин бўлди. Афсуски, улардан фойдалана олмадик. Бугун йигитлардан мамнунман. Улар намойиш этган ўйиндан қониқдим. “Нефтчи” охиригача курашди. Лекин хатолар кузатилди. Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Афсус. Дуранг ҳам натижа. Рақибга мослашиб ўйнадик. Ўйиндан олдин йигитларга керакли кўрсатмаларни беряпман. Баҳсга бўлган муносабат ва эътиборларини янада кучайтиришларини хоҳлардим.
Ҳа, қийин вазиятдамиз. Ҳозир йигитларда босим йўқ эмас. Бундай ҳолларда кучли жамоалар ҳам вазиятдан чиқиб кетишда бир қатор мураккабликларга дуч келишади. Тошкентдаги йиғинлар чоғида шогирдларим бошқача футбол намойиш этишганди. Бироқ, расмий ўйинларда тўлиқ имкониятларимизни кўрсата олмаяпмиз. Очиғи, мухлислар қаршисида ўйнаш ҳам осон эмас. Албатта стадиондаги бундай муҳитда ҳис-хаяжонларни жиловлаш қийин кечади. Муаммоларимиз бор. Улар устида ишлаймиз. Интилишда давом этамиз, - деди Абрамов
Манба: Championat.asia “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди