Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган “Машъал” – “Шўртан” (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.
– Албатта бугунги ўйиндан қониқдим. Анчадан бери ўз мухлисларимиз кўз ўнгида бундай ўйнамагандик. Бугун ўйинимиз қовушди. Рақиб дарвозасини тўрт марта ишғол қилди. Бутун жамоани ва мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман! Ўйлайманки, мустақиллик байрамига муносиб совға тайёрлай олдик.
Давралар оралиғида тайёргарликка бошқача эътибор бергандик. Сабаби, биринчи давра охирида жамоада жисмоний томондан муаммолар кузатилганди, шу боис, асосий урғуни жисмоний ҳолатни тиклаш учун қаратдик.
Япониялик футболчи жамоага яқинда келиб қўшилди. Секин-секин ички муҳитга, тартиб-қоидаларга, тактикаларга мослашяпти. Ўйлайманки, ўзини кўрсатиб, асосий таркибга мослигини исботлайди.
Жамоа олдида жиддий мақсадлар йўқ. Лекин ҳар ўйинда ғалаба учун чиқамиз, асосий мақсад шу. Очколарни эса, кузда санаймиз.
Манба: www.fcmashal.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»