
Ўз майдонида "Челси"ни қабул қилган Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби рақибга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Биринчи бўлимнинг 24 дақиқасида Маркос Алонсо жарима зарбасини ажойиб тарзда бажариб ҳисобни очди. Бўлим шу ҳисобда ўз поёнига етди.
Иккинчи бўлим ҳам анча жанговор тарзда кечди. Аммо ташаббус асосан мезбонлар томонида бўлди. Ваниҳоят, 82 дақиқага келиб мувозанат тикланди.
Аниқроғи, қанотдан етказиб бериган тўпни заҳирадан сафга қўшилган Миши Батшуайи кутилмаган тарзда ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Бироқ бу ҳаммаси эмасди.
Орадан 6 дақиқа ўтар-ўтмас яна ўша Алонсо чап қанотдан "Тоттенхэм" жарима майдончасига ёриб кирди ва кучли зарбаси билан ўзи ва жамоасининг иккинчи голини киритди.
Ва шу тариқа "Челси" "Уэмбли"да яна "Тоттенхэм"дан устун келди.
Лондон шаҳри, “Уэмбли” стадиони
“Тоттенхэм” – “Челси” – 1:2 (0:1)
Голлар: Батшуайи 82 (аг) — Алонсо 24, 88
“Тоттенхэм”: Льорис, Триппьер, Вертонген, Алдервейрелд, Дэвис, Дайер (Сон 69), Ваньяма, Дембеле, Эриксен, Алли, Кейн.
“Челси”: Куртуа, Рюдигер, Кристенсен, Луис, Аспиликуэта, Алонсо, Канте, Бакайоко, Мозес, Виллиан (Педро 78), Мората (Батшуайи 79).
Огоҳлантиришлар: Рюдигер 30, Дайер 31, Луис 38, Вертонген 51, Алдервейрелд 84.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар