Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 24-31 август кунлари Россияда бир ҳафталик йиғин ўтказади.
Ўқув-машғулот йиғини Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз йиғин доирасида Россиянинг "Виз-Синара" ва "Зик-Урфу" жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказилади.
Назорат ўйинлари
25.08.2017
"Виз-Синара" - Ўзбекистон
26.08.2017
"Виз-Синара" - Ўзбекистон
29.08.2017
"Зик-Урфу" - Ўзбекистон
30.08.2017
"Зик-Урфу" - Ўзбекистон
Бўлажак йиғин Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинлари ва футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.
Шу ўринда терма жамоамиз Екатеринбургда назорат ўйинлари ўтказадиган клублар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
Екатеринбург шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Виз-Синара" Россиянинг машҳур клубларидан бири ҳисобланади. Клуб 1992 йилда ташкил топган. Бугунги кунда Россия Суперлигасида иштирок этади. Жами 11 маротаба мавсумни совринли ўринларда якунлаган, 2008-2009 ва 2009-2010 йилги мавсумларда Россия чемпиони бўлган. Шунингдек, "Виз-Синара" 2007-2008 йилги мавсумда футзал бўйича УЕФА кубоги финалида Испаниянинг "Эль-Посо" жамоасини мағлуб этиб бош совринни қўлга киритган. Шунингдек, 2007 йил Россия кубоги, 1998 йилда Олий лига кубогини қўлга киритган.
"Виз-Синара" ўзининг академияси билан ҳам машҳур ҳисобланади.
"Зик-Урфу" эса Россия Олий лигасида иштирок этади, жамоа Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилмоқда.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди