
Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди.
Ушбу тур бир қатор ёдда қоларли вазиятларни тақдим этди.
“Монако” Фалькаонинг ягона голи эвазига “Метц”ни мағлуб этган бўлса, “Лион” кутилмаганда “Бордо” билан дуранг ўйнаб қўйди.
Ўтган икки турда мағлубият аламини тотиб кўрган “Ницца” ниҳоят ушбу турда ғалаба қозонди. “Сент-Этьен” эса ғалабали сериясини давом эттирмоқда, бу сафар жамоа “Амьен”ни йирик ҳисобда енгди.
“Марсель” ҳам ушбу турда очко йўқотди, марселликлар “Анже” тўсиғидан ўтолмадилар.
“ПСЖ” эса навбатдаги йирик ғалабасини нишонлади, Парижликлар ўз майдонларида “Тулуза”ни ер тишлатдилар. Неймар ушбу ўйинда иккитадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.
3-тур натижалари ва тўлиқ жадвал билан танишинг:


Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар