16:01 / 22.08.2017
4 546

Ли Дон Гук: Йигитлар, Ўзбекистонга қарши ўйинда «ўлигингизни» ташланг!

Ли Дон Гук: Йигитлар, Ўзбекистонга қарши ўйинда «ўлигингизни» ташланг!
Мана, буёғига жуда оз фурсат қолмоқда...
Яна 9 кундан кейин Чин юртида Хитой ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашуви бўлиб ўтади.

Ундан 5 кун ўтиб эса, Тошкентда Самвел Бабаян шогирдлари Қитъамиз етакчиси Жанубий Корея футболчиларини кутиб олишади. Ҳали бу учрашувлар ҳақида жуда кўп ёзамиз.

Ўйинларнинг салмоғи ва аҳамиятини сизга жуда аён - ўртада Жаҳон чемпионати йўлланмаси турибди.

Тўғри, Ўзбекистон терма гуруҳда 3-ўринни олган тақдирда ҳам курашни давом эттиради, аммо ишни кейинги қолдирмаслик ҳақида халқимизда ажойиб мақоллар бор. Боз устига термамиз ундан кейинги босқичдан ўта олмаган.

Хуллас, бугун рақибларимиз лагерида бўлаётган маълумотлар билан қизиқдик.

Сеул шаҳрида чоп этиладиган бир қатор газеталар Жанубий Корея термасининг Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйинлари атрофида кенг тўхталиб ўтган. Ҳатто аксарияти ҳозирги термани кескин танқид остига олган.

Жумладан, Корея миллий терма жамоаси сафига 38 ёшли ветеран футболчи - Ли Дон Гук қайтганлиги маълум бўлди. У барча терма жамоа футболчиларига қарата қуйидагича мурожаат қилибди.

"Мен охирги пайтлар терма жамоамиз футболчиларини кузата туриб, бир нарсани сездим: улар ватан учун куюнмай қўйишибди.

Билиб қўйинг, терма жамоа ғалаба қозониши учун барча бир ёқадан бош чиқариши керак, акс ҳолда фойдаси йўқ. натижа бўлмайди.

Мамлакат бош жамоасининг эшиклари ҳамма учун очиқ, аммо унда фақат муносиблар ўйнаши - кўзи ёнадиганлар керак.

Эронга қарши бизга осон бўлмайди. Умуман, Тошкентда ҳам бизни қийин ўйин кутмоқда. Биз иккисини ҳам ютишимиз керак.

Олдимизда битта йўл бор: йигитлар, Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда барчангиз майдонда "ўлигингизни" ташланг!", - дейди Дон Гук жамоадошларини рухлантириб.

Хулоса ўзингиздан...



Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ли Дон Гук: Йигитлар, Ўзбекистонга қарши ўйинда «ўлигингизни» ташланг!