16:46 / 22.08.2017
5 689

Хитой - Ўзбекистон учрашувини Ж.Корея ёллаган футбол экспертлари кузатади

Хитой - Ўзбекистон учрашувини Ж.Корея ёллаган футбол экспертлари кузатади
Шу йилнинг 31 август куни Хитой давлатининг Ухань шаҳридаги "Wuhan Sports Center Stadium" ўйингоҳида Хитой ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашуви бўлиб ўтади.

Яхши биласиз, ўйин пойтахт Пекинда эмас, балки мамлакатнинг бошқа худудида бўлиб ўтади.

Ҳозир олган маълумотларимизга қараганда, Ухань шаҳридаги стадионга бир гуруҳ футбол экспертлари ҳам ташриф буюради.

Улар Жанубий Корея футбол федерацияси учун ўрганиш ишларини олиб боришади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу мутахассислар Ўзбекистон термасининг ўйиинини таҳлил қилишади. Самвел Бабаян шогирдларининг кучли ва кучсиз жиҳатлари ўрганилади.

Йиғилган маълумот ўша куннинг ўзидаёқ Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Шин Тай Ёнгга етказилади. Хуллас, кореяликлар ЖЧ-2018га тўғридан-тўғри чиқиш учун ҳамма нарсани ишга солишмоқда.

Умид қиламиз, биз ҳам жим ўтирмаймиз. Мураббийлар штаби ҳам рақибларимиз ҳақида керакли маълумотларни тўплашади.


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хитой - Ўзбекистон учрашувини Ж.Корея ёллаган футбол экспертлари кузатади