“ПСЖ” клуби ҳужумчиси Неймар у шартнома мажбуриятларини бажармаганлигини важ қилиб, “Барселона”нинг унга қарши судга шикоят қилиш қароридан таажжубланган. Бу ҳақда унинг адвокатлари маълум қилишди, деб ёзади Кун нашри.
“Маълум қиламиз, Неймар ва унинг аддвокатлари “Барселона”нинг маҳаллий судлар орқали пул ундирмоқчилигидан хабардорлар. Расмий билдириш олиниб, барча деталлар ўрганиб чиқилгандан кейин ҳимоячилар белгиланган тартибда барча зарур қадамларни амалга оширадилар.
2016 йилда шартнома бажарилиши билан боғлиқ бонусларга келсак, ўйинчи томондан судга ҳужжатлар тайёрлаш ва топшириш жараёнини бошлаш ташаббуси билдирилганлигини айтишни жоиз деб ҳисоблаймиз”, деб айтганлар Неймар адвокатлари.
Бундан келиб чиқиладиган бўлса, Неймар унга 2016 йилги шартномани бажариши бўйича собиқ клуби томонидан тўланмаган бонусларни ундирмоқчи.
Аввалроқ “Барселона” Неймарни шартнома мажбуриятларини бажармасликда айблагани ва ундан 8,5 млн евро талаб қилаётгани маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди