Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви 34 минглик «Бунёдкор» стадионида мухлисларсиз ўтади.
ЎФФ матбуот хизмати бунинг сабабини тушунтиришга уринди.
Std.uz нашри ёзишича, 25 август куни бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ҳар икки томон кеча — 22 август куни ўзаро суҳбатлашиб олган. Унга кўра рақиблар учрашув давомида чекланмаган миқдорда футболчи алмаштиришга келишиб олган. ЎФФ иддаосига кўра, бу ҳолатда учрашув халқаро ўртоқлик ўйини мақомидан чиқади.
«Футбол қоидалари»нинг ўйинчилар сони ҳақидаги бандига кўра, халқаро ўртоқлик ўйинларида кўпи билан 6 нафар футболчини алмаштиришга рухсат этилган. Бу рақам кўпайиб кетганида ўйинга назорат баҳси мақоми берилади ва у ФИФА тақвимига киритилмайди, дейилади ЎФФ ахборотида. Демак, Қирғизистонга қарши беллашув ФИФА рейтинги учун аҳамиятсиз бўлади.
ФИФАнинг 2017 йил 26 июлида ташкилотга аъзо федерацияларга юборган 1593-рақамли циркулярига кўра, бундай назорат учрашувлари тарғиботига, ўйинга чипта сотишга, уни трансляция қилишга рухсат берилмайди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги назорат ўйини нафақат мухлисларсиз ўтади, балки трансляция ҳам қилинмайди.
ЎФФ томони нега бунинг олдини олмагани ва ЖЧ—2018 нинг ҳал қилувчи босқичида турган жамоанинг мухлислар олдида чиқиш қилишидан нима сабабдан қочгани борасида тушунтириш бермаган.
Шунингдек, Қирғизистонга қарши беллашувнинг мухлисларсиз ўтиши мумкинлиги борасидаги биринчи ва иккинчи хабарлар бир-биридан кичик фарқ қилади. Биринчисида меҳмонлар шуни истаётгани рўкач қилинган бўлса, иккинчисида ФИФА йўриқномалари сабаб қилинган.
Таниқли журналист, ўз вақтида ОФК мутахассиси бўлиб ишлаган Алишер Никимбаев фикрига кўра, ЎФФ матбуот хизмати ҳаммани алдаяпти.
«ФИФА ташкилотининг 1593-йўриқномасида чипта сотишни тақиқлаш ёки ўйин трансляциясига рухсат йўқлиги ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.
ЎФФ матбуот хизмати ўйинни ёпиқ ҳолда ўтказилишини гоҳ меҳмонлар илтимос қилди, гоҳ ФИФА тақиқлаган деб ёзмоқда. Аммо, иккинчи таъкид - ғирт ёлғон» - деб ёзди у твиттер саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни Хитой ва 5 сентябрь куни Жанубий Кореяга қарши ЖЧ—2018 саралаш ўйинларида майдонга тушади. Хитойга жўнаб кетаётган мамлакатнинг бош жамоаси мухлислар олдида чиқиш қилмайди ва ўз эшикларини улар учун ёпади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди