09:31 / 24.08.2017
4 984

“Барселона” Анхел Ди Марияни сотиб олгани ростми?

“Барселона” Анхел Ди Марияни сотиб олгани ростми?
Кеча, 23 август куни “Барселона” футбол клубининг твиттердаги расмий саҳифаси хакерлар ҳужумига учради.

Хакерлар саҳифага Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхел Ди Марияни “Барселона”га ўтгани ҳақидаги ёлғон хабарни жойлашган.

“Барселона” раҳбарияти Англиянинг “Ливерпуль” клубидан ярим ҳимоячи Фелиппе Коутиньони сотиб олиш бўйича ўтказган муваффақиятсиз музокарадан сўнг, Ди Марияни ҳарид қилиш бўйича ҳаракатларни бошлаганди.

“Барселона” саҳифасига уюштирилган ҳужум жавобгарлигини Саудия Арабистонининг “OurMine” хакерлик гуруҳи ўз зиммасига олди.

“OurMine” хакерлик гуруҳи бундан аввал “CNN” нашрининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасини, “Netflix” ва “Marvel” кўнгилочар кўрсатувлар компанияларининг саҳифаларини ҳам бузганди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ёзги трансферлар вақтида “Барселона”дан бразилиялик ҳужумчи Неймарни 222 миллион евро эвазига сотиб олиб, уни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирганди.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона” Анхел Ди Марияни сотиб олгани ростми?