
Аввал хабар берганимиздек, америкалик таниқли боксчи Флойд Мэйвезерга тегишли промоутерлик компаниясида (компания ҳомийлигида) фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов 23 август куни навбатдаги жангини ўтказди.
Санжар Раҳмонов АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида фаолиятидаги тўққизинчи жангда рингга кўтарилди.
Унинг рақиби америкалик Ла Дариус Миллер бўлди. Раҳмонов ушбу жангда рақибини нокаутга учратди.
Маълумот учун, Раҳмонов шу кунгача 9 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 8 тасида ғалабага эришган. Тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган. Ҳисобида эса битта дуранг бор.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар