Бугун 25 августда Германиянинг Ҳамбург шаҳрида Бокс дунёсининг 2017 йилги энг нуфузли мусобақасига старт берилади. 25 августдан 2 сентябргача Ҳамбург шаҳри AIBA World Boxing Championship-2017 мусобақасига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси камсонли мамлакатлар сингари тўлиқ таркибда иштирок этади. Улар шу йилнинг 7 августида иқлимга мослашиш ва сўнгги тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳамбургга жўнаб кетишган эди.
Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турлари бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига нисбатан Жаҳон чемпионатида кучлилар қаторидан ўрин эгаллаш мушкулроқ. Ўзбекистон Бокс федерацияси матбуот хизматининг хабар қилишича, жаҳон чемпионатида дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларидан кўзга кўринган чарм қўлқоп усталари 10 та вазн тоифасида чемпионлик учун баҳсларга киришади. Қуйидаги жадвалда мусобақаларнинг тўлиқ жадвали билан танишишингиз мумкин.
Қуръага кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг илк жангини -91 кг вазн тоифасидаги иқтидорли ёш боксчимиз Санжар Турсунов бошлаб беради ва никарагуалик Жеффри Гонсалесга қарши рингга кўтарилади. Биринчи давра учрашувлариданоқ рингга кўтариладиган чарм қўлқоп устаси Гонсалес устидан ғалабага эриша олса, иккинчи даврада аргентиналик Ямил Пералтага қарши жанг қилади.
Қуръа натижасига кўра, энг оғир +91 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионатида биринчи рақам остида рингга кўтарилади. У тўғридан-тўғри иккинчи даврадан баҳсларга қўшилади. Баҳодирнинг рақиби даниялик Кем Ларсен ҳамда анголалик Мбуи Карлос Масиа ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.
-81 кггача вазн тоифасидаги моҳир боксчимиз Рио-2016 Олимпиадаси кумуш медали совриндори, Осиё чемпиони Бектемир Мелиқўзиев ўз вазн тоифасида иккинчи рақам остида сараланди. Бектемир тўғридан-тўғри баҳсларни иккинчи даврадан бошлайди. Чарм қўлқоп устамизнинг рақиби россиялик Муслим Гажимагомедов ҳамда колумбиялик Жейссон Варела Монрой ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.
-75 кг вазн тоифасида иштирок этувчи яна бир иқтидор соҳиби, Осиё чемпиони Исроил Мадримов ўз вазн тоифасида еттинчи рақам остида сараланди. Амалдаги Олимпиада чемпиони кубалик Арлен Лопес биринчи рақамда ҳаракат қилади. Шунга қарамай, у ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Исроилнинг рақиби Пуэрто-Рико вакили Луис Родригес ҳамда туркманистонлик Азиз Ачилов ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади. Эслатиб ўтамиз, Мадримов шу йили Самарқандда Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) доирасидаги “Cuba Domadores” жамоасига қарши кечган жангда айнан Арлен Лопесни шов-шувли тарзда таслим этганди. Ўз ўрнида Лопес Рио Олимпиадаси финалида Бектемир Мелиқўзиевдан устун келганди.
69 кггача вазн тоифасидаги Рио-2016 Олимпиадаси кумуш медал соҳиби, Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланди. У ҳам ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Чарм қўлқоп устасининг рақиби украиналик Евгений Барабанов ҳамда замбиялик Нкумбу Силунгве ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.
-64 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Иқболжон Холдоров ҳам ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Эътиборли томони шундаки, чарм қўлқоп устаси ЖЧ рейтингида 5-рақам остида таснифланган. Ҳамюртимиз рақиби польшалик Матеж Полски ҳамда колумбиялик Жон Гуттьерес ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.
60 кггача вазн тоифасидаги яна бир Осиё чемпиони Элнур Абдураимов ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Рейтингда 4-ўринда турган ҳамюртимизнинг рақиби австралиялик Харри Гарсайд ҳамда арманистонлик Карен Тонаканян ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.
-56 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадаси совриндори, Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев “Кака” ўз иштирокини биринчи босқичдан бошлайди. У илк даврада рингга кўтарилувчи қозоғистонлик Қайрат Эралиев ва мексикалик Кристофер Флорес ғолибига қарши жанг қилади.
-52 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик Осиё чемпиони Жасурбек Латипов ўз иштирокини биринчи босқичдан бошлайди. Унинг рақиби Пуэрто-Рико вакили Янкиэл Ривера бўлади.
- 49 кг вазнда Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби, дунёнинг энг яхши боксчисига бериладиган Вэл Баркер совринининг амалдаги соҳиби Ҳасанбой Дўсматов ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлайди. У украиналик Назар Куротчин ёки коста-рикалик Робинсон Родригес жуфтлиги ғолибига қарши рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик бокс мухлислари ЖЧ-2017 баҳсларини UzReport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар