Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа ходимлари Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Улар орасида Ўзбекистонда 2016 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам бор. 45 ёшли мутахассис “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.
Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев 2008–2011 йилларда “Насаф” мураббийлар штабида ассистент, 2012 йилдан буён эса бош мураббий лавозимида ишлаб келмоқда. Рўзиқул Бердиев Қарши клуби ишлаб келаётганидан буён жамоа бир марта мамлакат вице-чемпиони (2011), 6 карра бронза медали соҳиби (2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016), Ўзбекистон Кубоги (2015) ва Суперкубоги (2016) ғолиби ҳамда ОФК Кубоги (2011) соҳиби бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар