Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Неймар “Барселона” клуби устидан ФИФА ташкилотига расмий шикоят тақдим этди. Бу ҳақда ФИФА нинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, “Барселона” клуби Неймарга янги шартнома имзолагани учун мукофот пулининг иккинчи қисмини тўламаган.
Унга кўра 25 ёшли ҳужумчи 2016 йилнинг октябрь ойида имзоланган шартномаси учун яна 26,0 миллион евро мукофот пули олиши керак эди.
Айни пайтда ФИФА бу борада суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Неймардан ўша шартнома учун тўланган дастлабки мукофот пулини ҳам суд орқали қайтариб олмоқчи бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Каталонияликлар янги шартнома шартларини бузгани учун Неймардан суд орқали 8,5 миллион евро, бундан ташқари яна 10 фоиз устама ҳақи ҳам ундириб олишмоқчи.
Маълумот учун, Неймар жорий йилнинг 3 август куни 222 миллион евро эвазига “Барселона”дан “ПСЖ”га ўтиб, дунёнинг энг қиммат футболчисига айланганди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар