Интернетда америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер ва ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор ўртасидаги жанг учун чиқарилган антиқа дизайнга эга чипта видеоси пайдо бўлди.
Биринчи ўрта енгил вазн тоифасида (69,85 кг гача) ўтувчи ушбу жанг 26 августда Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Жанг ғолибига 1,5 кг олтин, 3360 та бриллиант, 600 та мовий ёқут ва 160 та зумрад тош билан безалган камар топширилади.
Аввалроқ маълум қилинганидек, жанг учун чипталар нархи 2 мингдан 80 минг еврогача туради. Видеода чипта қўлда айлантирилганда жангчиларнинг бир-бирига юзма-юз қараб турган сурати аста-секин уларнинг ёнма-ён жанговар ҳолатда турган сурати билан алмашишини кўриш мумкин.
Мэйуэзер август бошида жанг орқасидан камида 300 млн доллар ишлаб топишини айтганди. Ирландиялик эса бу жангдан 100 млн доллар ишлаб топиши тахмин қилинмоқда.
Дарвоқе, Макгрегор жанг учун 3 ойлик ўғлига костюм-шим сотиб олганини маълум қилди. У инстаграмдаги саҳифасида ўғлининг бу костюмда тушган суратини жойлаштириб, “Босс-бола” деб изоҳ қолдирган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар