13:27 / 26.08.2017
6 683

Бокс бўйича жаҳон чемпионати–2017: Боксчиларимизнинг жанглари рўйхати

Бокс бўйича жаҳон чемпионати–2017: Боксчиларимизнинг жанглари рўйхати
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Жаҳон чемпионати ўйинлари старт олганидан хабарингиз бор. 2 сентябрга қадар давом этадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 85 та давлатдан 289 нафар спортчи ўз вазнлари тоифаси бўйича 10 та олтин медални қўлга кииритиш учун кураш олиб боришади.

Кеча мусобақанинг дастлабки кунида 91 килограммгача бўлган вазн тоифасида ҳамюртимиз Санжар Турсунов никарагуалик Жеффри Гонсалес билан рингга кўтарилди. Баслашувда рақибига нисбатан катта устунликка эга бўлган Санжар Турсунов 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчи саралаш босқичига йўл олди.

Санжар кейинги саралаш тўқнашувида аргентиналик Яра Пералтага қарши рингга чиқади. Жанг 27 август куни бўлиб ўтади.

Бошқа иштирокчиларимиз қуйидаги саналарда ва рақибларга қарши жангга киришашди:

49 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 27 август
Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Робинсон Родригес (Куба)

52 кг. Биринчи саралаш босқичи. 26 август
Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Янкиэл Ривера (Пуэрто Рико)

56 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 27 август
Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) - Қайрат Ералиев (Қозоғистон)

60 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август
Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Ҳарри Гарсайд (Австралия)/Карен Тонаканян (Арманистон) ғолибига қарши

64 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 27 август
Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Жон Гутьеррес (Колумбия)

69 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Нкумбу Силунгве (Замбия)/Евгений Барабанов (Украина) ғолибига қарши

75 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 27 август

Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон)

81 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август

Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Муслим Гажимагомедов (Россия)/Жейссон Монрой (Колумбия) ғолибига қарши

91 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 27 август
Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Яра Пералта (Аргентина)

91+ кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август
Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Кем Ларссен (Дания)/Карлос Масиа (Ангола) ғолибига қарши.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс бўйича жаҳон чемпионати–2017: Боксчиларимизнинг жанглари рўйхати