
Аввал таниқли рестлер бўлган, ҳозирда америкалик машҳур актёр Дуэйн "Қоя" Жонсон Флойд Мейвезер ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг учун атайлаб Лас-Вегасга келади. Дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи актёрларидан бири ҳисобланувчи Жонсон бу жангда конферансьелик қилади ва бунинг учун бир кунга Канададаги суратга олиш майдончасидан атайлаб учиб келади. Актёр бу ҳақда инстаграмда изоҳ берди.
“Бу ҳафтада мен Конор билан боғландим. Унинг жангдан кутаётган истаклари ажойиб маҳоратидан анча юксакроқдир. У ҳам Мейвезер каби дунёга нафақат унутилмас томоша, балки қонида мавжуд бўлган жангчи руҳини кўрсатмоқчи. Ҳурматга сазовор бўлишнинг биргина йўли – уни қозонишдир. Энг кучли ғолиб бўлсин”, деб фикр билдирган Жонсон.
Эслатиб ўтамиз, жанг бошланишига саноқли дақиқалар қолди.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар