
Бугун, 27 август куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс дунёсининг 2017 йилги энг нуфузли мусобақасида учинчи кун жанглари бўлиб ўтади. Бугунги жангларда Ўзбекистон терма жамоасининг яна 5 нафар вакили рингга чиқади. Барча баҳслар UzReport телеканали томонидан трансляция қилинади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
-56 кг: Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) - Қайрат Ералиев (Қозоғистон) (соат 18:25дан сўнг)
-64 кг: Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Жон Гутьеррес (Колумбия) (соат 18:50 дан сўнг)
-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Яра Пералта (Аргентина) (соат 20:30дан сўнг)
-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Робинсон Родригес (Коста Рика) (соат 22:10дан сўнг)
-75 кг: Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон) (соат 23:30 дан сўнг).
Мусобақанинг биринчи ва иккинчи кунларида икки ўзбекистонлик биринчи жангларини ўтказди. Дастлаб 25 август куни -91 килограмм вазн тоифасидаги Санжар Турсунов никарагуалик Жеффри Гонсалесга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. У иштирокини 1-босқичдан бошлаганди.
26 август куни эса -52 вазн тоифасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган ҳолда Германияга келган Жасурбек Латипов Пуэрто-Рико вакили Янкиэл Риверани 5:0 ҳисобида мағлуб этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар