Германияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кунги беллашувлари давом этмоқда. Вакилларимиз иштирокидаги бугун ўтаётган сўнгги жангда 75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов рингга кўтарилди.
Умидли боксчимизга қарши рингда туркманистонлик Азиз Ачилов кўтарилди.
Катта устунлик остида ўтган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз жангни муддатидан аввал тугатди.
Мадримовнинг кучли зарбаларини қабул қилиб олган Ачилов жанг давомида 3 бор нокдаун ҳолатига тушди ва учинчи раундда рефери жангни тўхтатишга қарор қабул қилди.
Энди Исроил кейинги босқичда 29 август куни америкалик Илсей Трой ва мисрлик Ҳосан Абдин жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади