08:56 / 28.08.2017
4 562

«Реал» ўз майдонида «Валенсия» билан дуранг ўйнади

«Реал» ўз майдонида «Валенсия» билан дуранг ўйнади
Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид ҳамда "Валенсия" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Қизиқарли кечган баҳсда томонлар дарвозаларни икки мартадан ўққа тутишди. Мадридликларнинг икки голини ҳам афсанага айланиши кутилаётган Асенсио киритди.

"Валенсия" таркибида Солер ва Кондогбиалар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Мазкур ғалаба "Реал"га бир очко тақдим этди ва чемпионатдаги етакчилик "Барселона" қўлига ўтди.

Испания чемпионати, 2-тур
Реал Мадрид – Валенсия 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар:
1:0 – 10 Асенсио, 1:1 – 18 Солер, 1:2 – 77 Кондогбиа, 2:2 – 83 Асенсио.

Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Каземиро, Начо, Марсело, Модрич, Кроос (Майораль, 84), Иско (Ковачич, 46), Бэйл (Васкес, 74), Бензема, Асенсио.
Валенсия – Нето, Монтойя (Начо Видаль, 75), Рубен Везу, Мурильо, Тони Лато (Начо Хиль, 83), Солер, Парехо, Кондогбиа, Гайя, Дзадза, Родриго (Санти Мина, 88).
Огоҳлантиришлар: Монтойя (49), Начо (53), Каземиро (61), Парехо (66), Карвахаль (72), Родриго (81), Солер (84), Дзадза (90).


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ўз майдонида «Валенсия» билан дуранг ўйнади