
Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал беллашувлари давом этмоқда.
Бироз аввал Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов (69 кг) ярим учун кечган жангини англиялик Пэт МакКормакка қарши ўтказди.
Муросасиз кечган беллашувда Шаҳрам ўзининг ажойиб техникаси ва кучли зарбалари билан телеэкран қаршисида ўтирган миллионлаб юртдошларимизга олам-олам қувонч улашди.
Ҳакамлар эса бир овоздан Ғиёсовнинг ғалабаси(5:0)ни қайд этишди.
Манба: sports.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар