Ухань шаҳрида ўзбек футболининг ҳақиқий кучи намоён бўлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши баҳс олиб боради.
Яхши биласиз, кўпчилик учун асосий таркиб ҳар доим ҳам муҳим бўлиб келган. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда бугунги ўйинга тушиши мумкин бўлган футболчиларни тахмин қилиб кўрамиз.
Демак, дарвозада илк дақиқалардан бошлаб Игнатий Нестеров ҳаракат қилади. Бунинг ўзига хос сабаби бор. Чунки, Бабаян дарвозабон танлашда миллий термамиз дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидовга ишонган.
Хуллас буёғи қуйидагича бўлади:
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров - Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Акмал Шораҳмедов - Сардор Рашидов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров - Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев
Майдондаги жойлашув эса қуйидагича:
Албатта бу бир тахмин холос. Якуний қарорни мураббийлар штаби қилади.
Агар имкон бизда бўлганида Сергеев ўрнига Бикмаевни туширган бўлардик. Ҳужумни бемалол Шомуродов - Бикмаев жуфтлиги эплай олади. Аммо, Бабаян барибир Сергеевни туширса керак. Дарвозага эса албатта Нестеров туриши шарт!
Денисовга келсак: у асосий таркибда ўйнашга тайёр! Жароҳатдан фориғ бўлган. Уни тушириш керак.
Сизнингча, қандай бўлгани тўғрироқ? Кимлар асосий таркибга муносиб?
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади