
Хитойда турли соҳаларда фаолият юритаётган юртдошларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Ухан шаҳрига етиб келмоқда. Улардан бири - молекуляр микробиология ва метагеномика бўйича илмий иш қилаётган Бахтиёр Абдуғафуров "Фейсбук"даги саҳифасида бу ҳақида шундай деган.
- Вуханга (Ухан) келдик. Терма жамоамиздан умид катта, насиб қилса ютади. Худо хоҳласа Жаҳон Чемпионатига чиқади.
Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги фан-клубнинг тайёргарлиги авжида. Хитойда ишлаётган кўпчилик юртдошларимиз Хитой - Ўзбекистон ўйинида терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун келишмоқда. Бундан 3-4 кун аввал Пекинда ўқиётган дўстларимиз ҳам Вуханга билет олганини эшитгандим.
Байрам байрамларга уланиб кетсин! Ҳаммага байрамлар муборак бўлсин! 5 сентябр эса яна бир катта байрам ҳаммамизга насиб қилсин! Олға, ЎЗБЕКИСТОН!" - дея ёзади Бахтиёр Абдуғафуров.
Эслатиб ўтамиз, Хитой - Ўзбекистон ўйини Тошкент вақти билан соат 17.00да бошланади. Sport TV ушбу ўйинни тўғридан-тўғри олиб кўрсатиши режалаштирилган. Трансляция бошланиши олдидан, соат 16.00да "жонли эфир"да мутахассислар иштирокида мулоқот бошланади.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг