
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ЖЧ саралаши доирасида Хитойга қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (1:0) анча кескин руҳда фикр билдирди.
"Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Аммо қанча 100 фоизлик вазиятлардан фойдалана олмадик.
Энди охирги шанс (имконият) қолди. Жанубий Корея билан бўладиган ўйинда ё ғалаба қозонишимиз керак, ёки футбол ўйнашни умуман йиғиштириб қўйишимиз керак. Биз мухлислардан қарзмиз, ўша қарзни узишимиз шарт", - дейди Одил Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ўз майдонида Эрон билан дуранг ўйнади (0:0). Сурия терма жамоаси эса Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги баҳсда Жанубий Кореяни мағлуб этган тақдирда ҳам Сурия термаси Эрон устидан ғалаба қозонадиган бўлса, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар