Гамбург-2017: Санжар Турсунов ЖЧ бронза медали совриндори

Гамбург-2017: Санжар Турсунов ЖЧ бронза медали совриндори
Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбек боксчилари иштирокидаги ярим финал жанглари давом этмоқда.

81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Турсунов мусобақадаги тўртинчи жангини Рио-2016 ғолиби россиялик Евгений Тишченкога қарши олиб борди.

Мазкур жангда Санжар номдор рақибига муаммолар туғдира олди ва бир қанча ажойиб зарбаларни йўллади. Бироқ ҳакамлар ҳамюртимизнинг 0:5 ҳисобидаги мағлубиятини қайд этди.

Шу тариқа, ёш спортчимиз ўзи учун дебют ЖЧдаёқ бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Манба: sports.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар