
Машҳур бокс шарҳловчиси Рональд Макинтош айни кунларда Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионати баҳсларини кузатар экан, Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларни ва эришаётган натижаларини юксак баҳолади.
“Ўзбекистон бокс федерацияси жаҳон чемпионатига жуда жиддий ва пухта тайёргарлик қилгани ҳозирги жанглардан кўриниб турибди. Бундай иқтидорли боксчиларни оз муддат ичида етиштириш ақлга сиғмайдиган ишдир. Агар, шу йўналишда кетадиган бўлса, Ўзбекистон бокс бўйича фақат етакчи давлатлардан бири бўлиб тураверади”, – дейди шарҳловчи.
Манба: sports.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар