Одатда, бирон бир соҳада ёки бизнесда одамларнинг иши юришмаса - уларнинг ақллилари дўппини олиб қўйиб, секин мулоҳаза қилади. Улар ўзларига тўғри саволларни беришни бошлашади.
Мен кимни ранжитиб қўйдим? Қаерда кимнидир ноҳақ нонини едим? Қаерда фойдани бўлишаётганда очкўзлик қилдим? Кимни ноҳақ ранжитдим? Қаерда ғирром ўйин қилдим? ва ҳоказо ...
Кейин ўша ақлли одамлар хатосини топишади ва зудлик билан чора кўришади. Натижада Яратган ҳам уларга инъом беради, қўллаб-қувватлайди. Тушинмаганлар эса, банкрот бўлади, ишдан ҳайдалади, оиласидан ажралади...
Буни қарангки, футболда ҳам худди шунақа экан. Қаердадир нопоклик бор ...
Нечанчи маротаба бизга имкон бериляпти-а? Нега тақдир бизни аввалги ўйинлардаёқ масаламизни ҳал қилиб қўймаяпти? Майли, ёмон томонга бўлса ҳам.
Нега ҳаммасини охирги ўйинларгача етказяпти? Нега нафрат ила асабларни бой бериб, охиригача кутишимиз керак? Буни фақат Аллоҳнинг ўзи билади. Биз эса, ундан фойдалана олмаяпмиз, доимгидек.
Бугунги ўйинда Бабаян очиқдан очиқ кўплаб хатоларни қилди.
Унинг биринчи хатоси - бошидан ҳужумга Игорь Сергеевни қўйди. Бабаяннинг иккинчи хатоси - Ислом Тўхтахўжаевни катта ўйинда ўнг қанотда туширди. Туппа тузук Акмал Шораҳмедов бор эди, уни туширмади. Тўхтахўжаев марказда Анзур билан ўйнаши керак эди.
Бабаяннинг учинчи хатоси - захирага футболчиларни кеч алмаштирди. 60-дақиқадаёқ ишни бошлаши керак эди. Азиз Ҳайдаров аввалроқ ўйинга тушиши лозим эди.
Унинг тўртинчи хатоси - Темирхўжа Абдухолиқовга имкон бермади. У бу сафар ҳам ўйинни унча ўқий олмади.
Хуллас, поезд кетиб бўлди, бу гапларга энди ҳожат йўқ. Энди нима қиламиз, саволига ойдинлик киритиш керак.
Бир нарса аниқ: футболчилар руҳан тамом бўлишди. Улар ўзларига келишларига энди анча вақт керак. 5 сентябргача руҳан ўзларига келиб олиш қийин бўлади. Ишни шундан бошлаш керак.
Кейин эса, Бабаян ва унинг мураббийлар штабига тўғри таркибни танлашда ёрдамлашиш керак, агар буни иложи бўлса. Биргина Нестеровнинг ўзи бош мураббийимизнинг 2 йилдан бери қилиб келаётган нотўғри тактикасини исботлаб берди.
Афтидан, Тошкентдаги ўйинда ҳам ижобий натижа ололмаймиз. Бу мураббийлар билан муваффаққиятга эриша олмаслигимиз ойнадек равшан.
Бизни фақат футболчилар қутқара олишади.
Ҳа, энди бизни фақат футболчилар қутқара олади. Бошқа ҳеч ким. Агар Аҳмедов, Ҳайдаров, Денисов, Жепаров ва Нестеровлар бирлашиб, жамоани якдил қила олса, корейсларни ютиш мумкин. Бошқа ҳеч нарса бизни қутқара олмайди, ҳатто ҳакамни сотиб олсак ҳам.
Ҳозир Бабаяннинг истеъфосини талаб қилиш ечим эмас. Олдимизда битта йўл бор - футболчиларни тезроқ "кома"дан чиқариш керак.
Тўғри, бу билан аҳволимиз яхшиланиб қолмайди. Охирги турда Эрон АҚШнинг сиёсий босими билан Сурияга ютқазиб берса - ҳаммаси тамом бўлади. Унда ҳеч нарса қила олмаймиз. Ўтиш ўйинларида нариги гуруҳдаги араблар бизни "еворишади".
Шу ўринда дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидовга тассанноларни айтиш жоиз: У Нестеровни ортга қайтарди ва умид учқунларини ёқди.
Лекин, поездимиз тажрибасиз машинист билан қоронғулик томон илдамламоқда ...
Азизхон Акбаров
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади