23:22 / 01.09.2017
5 767

Гамбург-2017: Бектемир Мелиқўзиев кутилмаганда мағлуб бўлди

Гамбург-2017: Бектемир Мелиқўзиев кутилмаганда мағлуб бўлди
Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари охирлаб бормоқда.

Мазкур жангларнинг бирида 81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ирландиялик Жоу Уордга қарши баҳс олиб борди.

Ҳамюртимизнинг яққол устунлигида кечган жангда Бектемир рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмагандек кўринган бўлсада, ҳакамлар ирландиялик боксчининг ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа, Бектемир Мелиқўзиев бу йилги ЖЧда бронза медалига эга чиққан иккинчи боксчига айланди.

Манба: sports.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гамбург-2017: Бектемир Мелиқўзиев кутилмаганда мағлуб бўлди