Бугун Германиянинг Гамбург шаҳрида 7 кун давом этган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
52 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказаётган ҳамюртимиз Жасурбек Латипов финалда кубалик Ёсбани Веитиага қарши жанг қилди.
Ушбу баҳсда ҳакамлар бир овоздан кубалик боксчисининг ғалабасини қайд этишди. Боксчимиз учинчи раундда нокдаун ҳолатига тушганини қайд тиш жоиз.
Шу тариқа, 25 ёшли боксчимиз фаолиятида иккинчи бор жаҳон чемпионатининг кумуш медалларига эга чиқди. 2013 йил Олматада ўтган ЖЧда ҳам Латипов хал қилувчи баҳсда мағлуб бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин 49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов кубалик Ёханис Аргелагосга ҳакамлар хулосасига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Манба: sports.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади