date

Криштиану Роналду: «Реал» ҳозир зўр ўйнамоқда

Криштиану Роналду: «Реал» ҳозир зўр ўйнамоқда

ЕЧЛнинг биринчи турида Украинанинг «Шахтёр» жамоаси дарвозасига хет-трик амалга оширган «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоаси ўйини ҳақидаги фикрларини билдирди.

«Биз ҳозирда жуда зўр формадамиз. Жамоа футболчиларининг барчаси ҳақида шундай дейман. Ҳимоя чизиғимиз ҳам бехато ҳаракат қилмоқда. «Шахтёр» язши ўйнади, тўпни назорат қилди, лекин бу кун «Реал»нинг куни эди.

Биз Ла Лигани жуда яхши бошламадик, «Хихон» билан дуранг ўйнаб қўйдик. Лекин энди ўйинимиз очилди. Биз ҳозир жуда зўр ўйнаяпмиз.

Мен ўз жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Улар менда ишонч уйғотишди», дейди Роналду.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду: «Реал» ҳозир зўр ўйнамоқда