15:03 / 03.09.2017
5 441

«Реал» ёзги трансферлар вақтида янги рекорд ўрнатди

«Реал» ёзги трансферлар вақтида янги рекорд ўрнатди
«Реал» кетма-кет иккинчи ёзги трансферлар даврини фойда билан якунлади, деб ёзмоқда Tribuna.uz сайти.

Ўтган трансфер ойнаси вақтида мадридликлар Тео Эрнандес ва Дани Себальос трансфери учун жами 46,5 миллион евро (Винисиус Жуниор учун 45 миллион евро кейинроқ тўланади).

Футболчилар сотувидан эса «Реал» 126 млн евро ишлаб топди. Альваро Мората «Челси»га 62 млн, Данило – «Манчестер Сити»га 30 млн евро эвазига йўл олди. «Сосьедад» Диего Льоренте учун 10 млн евро тўлади, Диас «Лион»га 8 млн еврога тушди, «Бавария» эса Хамес ижараси учун 13 млн. евро ўтказиб берди.

Натижада «Реал»нинг ўтган ёзги трансферлар вақтидаги фойдаси 79,5 млн еврони ташкил қилди. Бу клубнинг янги рекорди саналади. Ўтган мавсумда жамоанинг фойдаси 7,5 млн. еврони ташкил қилганди.

Кейинги ўриндаги натижа (+7,4 млн) 1998/99йилги мавсумда кузатилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёзги трансферлар вақтида янги рекорд ўрнатди