Бу суратларда Хитойдан мағлуб бўлган терма жамоа футболчилари ва мураббийлар штаби аъзолари ҳеч нарса бўлмагандек самолёт бортида карта ўйнаб ўтиришганини кўриш мумкин.

Самолётда бўлган футбол ишқибозлардан бири карта ўйнаб ўтирган футболчилар суратига «Мана футболчиларимиз асл аҳволи», дея изоҳ берган.
Айни вақтда футбол мухлислари бир овоздан бу ҳолатни кескин қораламоқда.
Бу вақтда эса интернетда Тошкентга шу куни учган Жанубий Корея терма жамоаси самолётидан сурат пайдо бўлди. Унда кореяликлар мураббийлари самолёт бортида ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойга қарши ўйинини таҳлил қилиб кетаётгани кўринади.

Қуйидаги сурат эса Неймарнинг Инстаграмдаги саҳифасидан. Унда ҳам бразилиялик футболчилар қарта ўйнашмоқда. Аммо уларга ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Чунки, улар майдондаги ишни қойиллатиб қўйишган ва навбатдаги рақибни ҳам мағлуб қилишганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.