20:19 / 03.09.2017
4 477

Ж.Корея матбуоти: Биз Тошкентда ғалаба қозонамиз ва 9-марта ЖЧга борамиз

Ж.Корея матбуоти: Биз Тошкентда ғалаба қозонамиз ва 9-марта ЖЧга борамиз
Эртадан кейин Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан Корея матбуотида кўплаб хабарлар янграмоқда.

Уларнинг аксариятида Ўзбекистонни шубҳасиз мағлубиятга учратиш айтилмоқда. Яъни, корейслар Ўзбекистонни кучсиз рақиб деб ҳисобламоқда.

"Гарчи термамиз Сеулда Эрон билан дуранг ўйнаган бўлса, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш имкониятига эга бўлиб турибди. Жанубий Корея Тошкентда ғалабани қўлга киритади ва Жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмани тўғридан-тўғри қўлга киритади. Ҳар ҳолда шундай қилиши шарт.

Биз кетма-кет тўққизинчи марта ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишни истаймиз.

Навбатдаги рақибимиз Ўзбекистон бизни бор-йўғи 1994 йилдаги Хиросима майдонларида ютган эди. Шу кунгача бўлса улар бизни бирон марта ҳам енга олишмаган. Лекин, Тошкентда бўлган сўнгги иккита учрашувда дуранг қайд этилганди.

Биз ФИФА рейтингида 64-ўринда бораётган Ўзбекистондан кучли эканлигимизни яна бир марта исботлашимиз зарур. Уларни шу пайтгача 10 марта ютганмиз, навбатдагиси ўн биринчиси бўлиши мумкин.

Жанубий Корея бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйинга ўзгартиришлар киритади ва ҳимояни кучайтиришни режалашмтирмоқда.

Насиб қилса, 5 сентябрь куни Тошкентдан ЖЧ-2018 йўлланмаси билан қайтамиз", - дейди Сеулда чоп этиладиган нашрларнинг бирида.

Хулоса ўзингиздан ...


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ж.Корея матбуоти: Биз Тошкентда ғалаба қозонамиз ва 9-марта ЖЧга борамиз