22:45 / 03.09.2017
4 208

Путин Хитойга келди

Путин Хитойга келди
Россия президенти Владимир Путин 4—5 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган BRICS​ саммитида қатнашиш учун Хитойга келди.

У Хитой раҳбари Си Жинпинг билан музокара ўтказишга улгурди. Томонлар ўзаро келишувларнинг ижроси ҳолатларини муҳокама қилишган.

«Мен сиз билан келишиб олган режаларимиз қандай амалга ошаётгани ҳақида фикрлар алмашиш имконияти юзага келганидан мамнунман», — дея Си Жинпингга юзланган Путин. У шу йилнинг июлида Хитой раҳбарининг Москвага ташрифи «жуда фойдали» бўлганини қайд этиб ўтган.

Хитой раҳбари ҳам шу фикрни таъкидлаган. У ўз ташрифи орқали нафақат ўзаро муносабатлардаги, балки, халқаро майдондаги муаммоларни муҳокама этишга хизмат қилганини эътироф этган.

Россия, Бразилия, Ҳиндистон, ЖАР ва Хитой давлат раҳбарлари сешанба куни Хитойнинг Cиамен шаҳрида йиғилиши режалаштирилган. Бу Хитойга мезбон сифатида АҚШ президенти Доналд Трамп илгари сураётган «Америка биринчи» сиёсатига қарши тура олиш имкониятини тақдим этади.

Шунингдек, BRICS​ етакчилари сафига Таиланд, Мексика, Миср, Гвинея ва Тожикистон раҳбарлари ҳам кузатувчи мақомида қўшилиши кутилмоқда. Мустақил мутахассисларнинг фикрича, "BRICS​ Plus” кўринишида ўтадиган саммит йиғилишида ташкилотга янги аъзолар қабул қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Транс-Атлантик савдо шартномасидан воз кечган янги АҚШ ҳукумати эндиликда 23 йиллик тарихга эга NAFTA ташкилотини ҳам ислоҳ қилишга киришмоқда. Дональд Трампнинг фикрича, шимолий Америкада NAFTAнинг бўлиши мамлакат ичида янги иш ўринларини яратишга имкон бермаяпти.

Бундан ташқари, саммит бир ҳафта олдин Ҳимолай атрофида чегара масаласидан келиб чиққан Хитой-Ҳиндистон инқирози ижобий ҳал бўлиши биланоқ ташкил этилмоқда. Бу аъзо давлатларнинг ҳамкорликда қарор чиқаришга яхши шароит яратиб беради.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Путин Хитойга келди