Тўғрисини айтсам, шу кунларда футбол фанати бўлганимдан ва термамизнинг ашаддий мухлиси эканлигимдан фақат зарар бўлаётганини тушиниб етдим.
Авваллари футболга қизиқмайдиган эркакларга ичимда "сен ҳам эркакмидинг" деб кетаверардим. Бугун уларга ҳавас қиляпман...
Чунки уларга маза - юрти жамоаси мундиалдан қолиб кетсаям сув тўпиғига чиқмайди. Ҳаёти давом этаверади. Биз эса, мен эса қийналаман, азоб чекаман ...
Бугун тунда яхши ухлай олмадим. Одатда уйқуни топиб олиш учун битта "валерянка" кор қилардим. Кеча униям кучи етмади. Йўқ, мен "асабим жойида эмас ёки нимадандир ранжидим", демаяпман. Яратганга шукрки, ҳаммаси жойида.
Мени эртанги ўйин "ютиб" юборяпти. У ҳали бошлангини йўқ, аммо мен авваллари ҳис қилмаган ҳаяжонни сезяпман. Чиқа олмасак нима бўлади? Бу саволга жавоб беришни тасаввур қила олмаяпман. Ҳозирча унга жавоб йўқ.
Эсимда, дастлабки термамизга бўлган меҳр-муҳаббат менда 1994 йилги Хиросима майдонларида пайдо бўлганди. Ўшанда Ўзбекистон Миллий университетининг "Механика ва математика" факультетига қарашли ётоқхонада бир гуруҳ талабалар билан ўйинларни кўрардик. Футболдаги ғалабалар бир-бирини умуман танимайдиган йигитларни бирлаштирганди. Ўзбекистон байроғига бўлган муносабат ҳам ҳақиқий маънода шаклланганди.
Мана, орадан 23 йил ўтдики, унақа ғалабаларга эриша олмадик. Хитойга қарши ўйин олдидан негадир мен Чин юртини енгишимизга жуда ишонгандим. Қолаверса, ўша ғалаба 5 сентябрь куни ҳам давом этишига амин бўлгандим. Аммо, Уханданги мағлубият бошга урилган гурзидек бўлди. Агар Жанубий Кореяга қарши яна шу нарса бўлса, билмадим уни қандай кўтариш мумкин.
Ҳа, мен "барибир чиқа олмаймиз", "бу ўйин билан Ўзбекистонга нима бор ЖЧда?", "ҳали бери Ўзбекистон мундиалга бормайди" ва ҳоказо шу йўналишдаги гапларни айтадиган ишқибозларга ҳавас қиляпман. Менга ҳам ўргатинг!
Мен ишоняпман ЖЧга боришимизга! Ҳа, содда бўлмай мен ўлай, негадир ишоняпман, гарчи термамиз ўйинида ҳеч вақо йўқ бўлсаям.
Мен бу сўзларни оддий мухлис сифати ёзяпман, журналист сифати эмас. Мен ҳам ЖЧга чиққанимизни билиб, қувончдан кўз ёш қилишни истайман. Ишонинг, бу сўзлар юракдан чиқиб келяпти. Бир кунгина "пафос" ибораларни ишлатайлик. Кейин майли, реалист бўлаверамиз.
Мен Яратгандан бир нарсани сўраб қолардим: эртанги ўйинда менга ҳам бошқалардек беэътиборликни бер. Эртанги ўйинни ҳис-ҳаяжон билан кузатиб бўлмайди.
Шу ўринда футболчиларимизга мурожаат қилиб кетмоқчиман.
Ҳурматли футболчилар!
Бугун олдингизда ҳаётингиздаги энг муҳим ўйин турибди. Руҳий ҳолатингизни яхшилаб олиб, бир мартагина максимал тарзда ўйнаб беринг. Биз сизга кафолат берамиз: бунақа ўйинга бошқа дуч келмайсиз. Ҳатто, ЖЧга чиққан тақдирда ҳам ҳеч ким сиздан ғалаба сўрамайди.
Аммо, бугун биз сиздан ғалаба сўраймиз.
Майдонда шеригингиз учун ҳам борингизни беринг. Хато қилишдан қўрқманг. Зарбам қийшиқ чиқса сўкишади, деб ҳижолат бўлманг. Бир пайтлар дўстларингиз билан ўйнаган футболда бирма-бир алдаб кетган онларни эсланг. 35-40 метрлардан кучли зарба йўллаб, бир ошнангизни дарвозасини ишғол қилиб қўйганингизни ёдга олинг. 4-5 киши орасидан очилаётган шеригингизга заргарона узатмаларингизни эсланг. Ахир шундай қилгансизку, қачонлардир...
Қўлингиздан келади. Эртага бир кунга ғурурларни унутинг. Халқингиздан дуо олинг, ланъат эмас. Агар жипслашсангиз натижа бўлади.
Бошқа сизларга гапимиз йўқ.
Энди фақат кутиш қолди буёғига ...
А.Акбаров
Манба: www.uff.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда