21:04 / 04.09.2017
4 743

Самвел Бабаян: Эртага майдоннинг ҳар қаричи учун курашамиз

Самвел Бабаян: Эртага майдоннинг ҳар қаричи учун курашамиз
Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги матбуот-анжумани бошланди.
Дастлаб саволларга Самвел Бабаян жавоб қайтаради.

"Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб борамиз", - дея гап бошлади Ўзбекистон мураббийи.

"Афсуски, Хитойдан ютқазишимиз керак эмасди. Мен шу кунгача жим келдим дипломатияни сақлаб, аммо ўша куни ҳакам унча савия билан бошқармади ўйинни. Бу ўйиннинг илк дақиқалариданоқ билиниб турди. Билмадим ҳакамнинг савияси пастми ёки бошқа сабаб борми? Аммо ҳакам ўйин натижасига таъсир кўрсатди".

"Нега 85-дақиқадан кейин гол ўтказиб юборамиз, деган саволингизга жавоб берар эканман шуни айтишим мумкинки, биз ўйин охирларида эътиборни йўқотиб қўйяпмиз. Бу сафар бунақа бўлмаслиги учун кураш олиб борамиз.

Мен ҳужумчиларимизни бир вақтнинг ўзида ҳужум қилиши ва жамоадошларига ёрдам бериши керак деб ҳисоблайман. Кримецга келсак: у ўз жамоасининг дублёрлар таркибида доимий равишда ўйнаб келмоқда.

Йигитлар аҳволимизни тушуниб туришибди. Улар майдонда борларини беришади. Эртага васвасага тушмасдан, бўладиган ўйин кўрсатамиз.

Менинг истеъфомга келсак: бу қарорни ЎФФ раҳбарлари қабул қилади. Мен ҳар қандай қарорга тайёрман.

Сардор Рашидовнинг овқатдан захарланишига келсак: бу нафақат у билан боғлиқ масала, балки бошқаларга ҳам таъсир қилди. Эртага ким тушишини заҳира ўриндиғига қараб ҳал қиламиз", - дейди Самвел Бабаян.

Шу билан унинг иштироки тугади.


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: Эртага майдоннинг ҳар қаричи учун курашамиз