Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўта муҳим баҳсда майдонга тушади.
Бугунги ғалаба бизга жаҳон чемпионати эшикларини очади, фақат Эрондаги учрашувда Сурия ютиб қўймаса бўлгани. Кеча бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида термамиз бош мураббийи Самвел Бабаян бор эътибор ғалаба қозонишга қаратилишини айтиб ўтди.
Албатта, биз ҳам шундан умидвормиз. Ҳар ҳолда ўз майдонимизда Жанубий Кореяни ҳали мағлуб этмаганмиз ва бугунги ўйинда ушбу нохуш анъанага барҳам берилишини кутяпмиз.
Жамоамизга омад тилаган ҳолда шуни илтимос қилардикки, футболчиларимиз охирига қадар ўйнашсин. Айниқса, 85-дақиқадан кейин ҳушёрликни йўқотиб қўймасликларини сўраб қоламиз. Негаки мазкур саралаш босқичида ютқазган ўйинларимизни таҳлил қилсак, бештадан тўрттасида нуқул охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборганмиз. Яъни, бешта мағлубиятдан тўрттасида айнан 85-дақиқадан кейин ўтказиб юборилган голлар туфайли мағлуб бўлганмиз.
Масалан, сафарда кечган Жанубий Кореяга қарши учрашувни олайлик. Биринчи таймда ҳисобни очган бўлишимизга қарамай, иккинчи бўлимда иккита тўп ўтказиб юборгандик. Айниқса, рақибнинг иккинчи голи 86-дақиқада киритилгани дилларни хира қилганди. Кейинчалик Сурия бизга 90-дақиқада пенальтидан гол уриб ютиб кетди. Ундан кейин “Озоди” стадионида Эроннинг иккинчи голи 88-дақиқада рўй берди. Ва мана энди ўтган ўйинда Хитой урган гол 85-дақиқада қайд этилди.
Кечаги матбуот анжуманида Самвел Бабаянга мазкур савол билан мурожаат қилганимизда, мураббий Эрон, Жанубий Корея ҳамда Сурия билан баҳсларда айнан ўйин охирида ҳушёрлик йўқолгани, Хитойда эса ҳакам йўқ жойдан пенальти ўйлаб топганини гапирди. Лекин буларнинг бари энди ўтмиш. Биз хоҳлардикки, охирги ўйинда яна шу ҳолат юз бермасин ва "Бунёдкор" стадионида Жанубий Кореяни мағлуб этайлик.
Х.Холиқов.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас