3 097
Ўнг қанот ҳимояси кимга ишониб топширилади? ёхуд Сон Ҳин Мин – терма жамоамизнинг энг ожиз нуқтасига қарши
Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ҳаёт-мамот жанги бошланишига ҳам оз фурсат қолди.
Гарчи сўнгги пайтларда мазмунли ўйин намойиш этмаяётган бўлсада, кореяликлар жуда ҳам кучли таркиб ва ўта тезкор футболчиларга эгалар.
Жанубий Корея таркибидаги энг иқтидорли футболчилардан бири бу шубҳасиз Сон Ҳин Миндир. Англия чемпионати ҳавосидан баҳраманд бўлган Сон бугун ҳимоячиларимизга бош оғриғи бўлиши тайин. Жароҳати туфайли узоқ муддат майдонга туша олмаган 25 ёшли ҳужумчи охирги пайтларда ўз ўйинини анча тиклаб олди.
Биламизки, Сон чап қанот ҳужумчиси ҳисобланади, унинг ушбу қанотдаги ёрқин ўйинлари “Тоттенхэм”да асосий таркибга давогарлик қилишига замин яратмоқда. Бироқ, у олдинлари терма жамоада кўпам қанот ҳужумида ҳаракат қилмасди, мураббийлар уни кўпинча марказга яқинроқ ёки ярим ҳимояда ўйнатардилар.
Лекин, бугун катта эҳтимол билан Сон ўзининг жонажон чап қанотида тўп суради. Айни дамда терма жамоамиз ҳимоясининг энг заиф нуқтаси ўнг қанот бўлиб турибди. Анчадан бери бу қанотни ўзи марказий ҳимоячи бўлган Ислом Тўхтахужаев қўриқламоқда.
Ушбу камчилигимиз Хитойга қарши ўйинда яққол кўриниб қолди, ўйин давомида (айниқса биринчи бўлимда) хитойликлар айнан Тўхтахўжаевнинг қанотидан ҳужум ёғдирдилар. Агар ўтган ўйинлардаги каби тактика қўлланилса, хитойлик ўртамиёна футболчиларнинг ўзи толиқтириб қўйган чап қанотимизни кореялик топ ўйинчилар “тешиб” ташлашлари аниқ.
Шу ўринда савол туғилади... Хўп, Ислом бу чизиққа нолойиқ бўлса, унда кимни майдонга тушириш мумкин? Айнан мана шу савол устида терма жамоамиз мураббийлар штаби ҳам бош қотираётгани тайин. Катта эҳтимол билан Акмал Шораҳмедов бу ўйинда майдонга туша олмаса керак. Ҳа, тўғри тушундингиз, Акмалнинг жисмоний ҳолати аъло даражада, бироқ руҳият... Ўша Кореядаги машъум автогол эсингиздадир.
Энг мақбул вариант Даврон Хошимовни майдонга тушириш бўлиб қолмоқда. “Пахтакор” ҳимоячиси Кореядаги ўйинда ҳам ўнг қанот ҳимоямизни қўриқлаганди. Давроннинг агрессив ўйини рақиб ҳужумчиларини чўчитади деган умиддамиз.
Ислом Тўхтахўжаевнинг иқтидорига шубҳа билдирмаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, бугун ўнг қанот ҳимоячиси позициясига лойиқроқ футболчи – бу Даврон Хошимов. “Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин” деган нақл бор халқимизда, ҳар ҳолда Даврон ўша чизиқнинг футболчиси, унинг баъзи камчиликларига эса кўз юмишга мажбурмиз.
Фурсатдан фойдаланиб терма жамоамизга омад тилаб қоламиз. Футболчиларимизга айтар сўнгги сўзимиз: Сиз ҳеч қайси жабҳада Кореядан кам эмассиз ва бугун албатта чиройли ғалабани қўлга киритасиз!
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас