
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйин олдидан Uff.uz сайти учун кичик интервью берди.
- Хитойга қарши кечган ўйиндан сўнг кайфият қандай? Мағлубият жуда алам бўлди.
- Биласизми, ҳеч нарсага қарамасдан биз ҳамон ЖЧ учун курашда давом этмоқдамиз. Хитойдаги мағлубиятни қанча тез унутсак, ўзимизга шунча яхши. Энди барча эътиборни Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйинга қаратиш ва ғалаба қозониш шарт.
- Жанубий Корея билан ўйин қандай ўтади? Худди Хитойда бўлганидекми ёки тактик жиҳатдан қандайдир ўзгаришлар бўладими?
- Ҳаммасини ўйин вақтида кўриб оласиз. Мен ҳеч нарса дея олмайман.
- Танқидлар ҳақида нима дея оласиз? Мухлислар жуда норози бўлмоқда.
- Бу ҳақида ўйиндан сўнг гаплашамиз.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар