Эрон ўз майдонида Сурия билан дуранг ўйнади ва Ўзбекистонни ЖЧ йўлланмасидан маҳрум этди

Эрон ўз майдонида Сурия билан дуранг ўйнади ва Ўзбекистонни ЖЧ йўлланмасидан маҳрум этди
ЖЧ-2018 мусобақасининг Осиё саралаши сўнгги туридан ўрин олган Эрон ҳамда Сурия учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Учрашув дебютида кутилмаганда меҳмонлар Хожи Муҳаммаднинг голидан сўнг олдинга чиқиб олдилар. Биринчи бўлим сўнггида Сардор Озмун мувозанат тиклади.

Учрашувнинг 64-дақиқасида Озмун ўзининг ва жамоасининг иккинчи голини урди ва эронликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Сурия ҳисобни тенглаштирди ва Ўзбекистонни ЖЧ-2018га чиқиш имкониятидан буткул маҳрум қилди.

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси

Эрон - Сурия 2:2 (1:1, 1:1)
Гол:
0:1 - 13 Хожи Муҳаммад, 1:1 - 45 Озмун, 2:1 - 64 Озмун, 2:2 - 90+3 Ал Сома.

Эрон: Бейронванд - Ризоиён, Муҳаммадий, Ансорий, Ҳожсафий - Дижогаҳ, Пуралиганжий, Карими, Жаҳонбаҳш - Озмун, Торамий.

Сурия: Алма - Ал-Ажан, Ал-Масри, Ал-Солиҳ, Ал-Шибли - Хожи Муҳаммад, Ал-Мовас, Ал-Мидани - Ал-Сома, Хрибин, Ал-Ҳатиб.


Манба: www.uff.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар