Ҳозиргина Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧга чиқиш тугур, плей офф босқичига ҳам ўта олмай циклни тугатди. Барчангиз ғазабдасиз, биз ҳам!
Келинг, Бабаяннинг хатоларина кўз югуртирсак.
1. Лобанов ва Сергеев
Охир оқибат айбини тан олди жаноб мураббий, лекин буни хато эканлигини айтмади. Айта олмайди ҳам. Жанубий Корея, Сурия, Эрон учрашувларида йўқотилган 12 очкодан ҳеч йўғи бир очкосини қўлга киритганимизда тепадаги рақиблардан ҳеч йўғи биттасидан тепада бўлардик. Игнатий Нестеров иштирок этган кетма-кет учта ўйинда статистикага назар ташласак на мтж, на клуби ютқазмаган. Ҳеч йўғи ўртасида дурангги булган. Лобанов ёмон дарвозабон эмас, лекин у Игнатийдан кучли ҳам эмас. Ўртамиёна посбон, бир пайтлар Бабаянни ўзи уни "Пахтакор"да ушлаб колмаган, ундан Нестеровни устун кўрган. Нестеровнинг битта камчилиги бор, йўқ эмас. Кучли рақиб олдидан хавотирга тушади. Буни кўп курганмиз. Лекин Нестеров Суриядан қўрқадиган кипер эмас. Нестеровга Филиппин ва Баҳрайн билан ўйинларда ишонч бериб "дух" бериш керак эди. Лекин Бабаян бундай қилмади.
Сергеев ҳам ёмон ҳужумчи эмас. Икки йил аввал жуда ажойиб ўйин намойиш этди. Бабаян уни Хитойга пуллади-ю, биз уни захирага кузатдик. Кейин унга босим ўтказила бошланди. Бабаян хато қилмаётганини исботлаш мақсадида уни тушираверди, тушираверди, эй... Шунча ҳайвондан қочган бўғирсоқни тулки бари бир ейдими? Ейди. Нима бор йўқ нарсадан бор қилишни? Охири Сергеевни ўзи еб битирди. Сергеев ўз навбатида ўйин учун эмас, мухлис ва ОАВга бир нималарни исботлашни истай бошлади. Натижада очиқ дарвозаларни ишғол қила олмай қолди. Бундай пайтда, ҳужумчининг келажаги йўлида унга дам бера олмади Бабаян. Сергеев икки йилдан бери олаётган имкониятни бошқа ҳужумчилар иккита ўйинда ҳам олмади. Шомуродов бўладими, Бикмаев бўладими бари бир Сергеевни соясида қолаверди. Сабаби битта эди, у гол уриши, Бабаян анжуманга кириб ана Сергеев яхши ўйинчи дейиши керак эди. Ҳозир Сергеевдан яхшисини кўрсатингчи деб ўзини оқлайдиганлар йўқ эмас. Гол уриш учун фақат ҳужумчи бўлиши керак эмас. Бу замонда 4-4-2 тактикасидан бошка тактикалар ҳам бор. Ярим ҳимоячилардан фойдаланиш мумкин бўлган услублар бор. Аҳмедовни Абрамов каби ҳимоя марказига қўйишда унга ғурур йўл қуймади. Чунки бу Абрамовнинг ихтироси эди. Бизда мураббийлар олишуви борки, терма жамоамиз гулламайди!
МТЖ Турсуновни унутди, терма жамоа ҳимоя чизиғи ихтиро чизигиа айланди. Ҳимоячи бўлсанг бас, қайси чизиқда ўйнашни билишинг қизиқ эмас.
2. Фақат ўзини эшитиш ҳамда эски методикадаги мураббийлар штаби
Бабаян атрофига фақат ўзини эшитадиган мутахассисларни йиғиб олди. Жалиловдан ўзбек футболи сўнгги 10 йилда ҳеч қандай фойда кўрмай қолганди. Лекин у кишим мутахассис сифатида МТЖда уч йилга яқин вақт ишлаб қўйдилар. Ҳайдаровни ўз сўзи бор, йўқ эмас. Лекин Бабаяннинг қарори ўзгармайди, у ўзганинг таклифини қабул қилмайди, сабаби фақат уники тўғри. Анвар Рашидов Нестеров томон бўлсада дарвозада Лобанов туради.
Деян Журжевич Ўзбекистонга нега келди, қуруқ маош олиб кетганими? У рақиб ўрганиш билан шуғулланди. Биронта рақибни сафарда ютганимиз йўқ. Ҳамма рақибга қарши ўша ўша таркиб. Бир икки ўзгаришни инобатга олмаса. 14 футболчи бор бизда холос. Бизнес классда ҳам ушалар учиши керак. Абрамов ҳам Косимов ҳам жамоат билан ҳисоб китоб қиларди. Кел шу ҳам тўғри айтаётган булса керак деб қулоқ соларди. Лекин бу кишим фақат ўзларини эшитдилар. Натижада кучсиз гуруҳнинг аутсайдерига айландик.
3. Ирим
Майдонни ўпиш, битта рангдаги футболкада майдонга тушиш, "Пахтакор" билан чемпионликни қўлга киритган куртка билан ўйинга чиқиш, ўйиндан олдин интервью бермаслик. Барчаси ирим, барчаси ширк. Қандай қилиб бизнинг дуолар ижобат бўлсин?
4. Фойдаси йўқ йиғинлар ва кучли рақибдан чўчиши
Биз ўртоқлик учрашувларини топамиз, лекин бош мураббий ўйнашни истамайди. Чунки бош мураббий кучли рақибга қарши ўйнаб ютқазишдан қўрқади. У доим ютиши керак. Шунинг учун биз ўртамиёналар билан ўйнаб юрдик ва ўзимиз ўртамиёналар сафига кирдик. Шунинг учун бизда кучли жамоаларга қарши ўйнаш тажрибаси бўлмади ва керакли ўйинларнинг биронтасида ғалаба қозона олмадик.
Туркия, Австрияга бир талай бола кетади, лекин таркиб ўша-ўша. Нима бор йиғин қилиб олий лигани бузиб? Пайтида "Пахтакор" футболчиларини олиб кетаверишидан норози бўлиб, унинг ўрнига олий лигада ўйнаш керак дейдиган Бабаянни узи йиғиндан бўшамади. Орада олимпия терма жамоасини барбод қилди. Аслида бугунги МТЖдан кўра уша олимпия терма жамоаси сўнгги даврлардаги энг яхшиларидан бири эди. Ўша ерда ҳам фақат Сергеев учун ўйналди.
Бабаяннинг энг катта муаммоси рақибнинг ичига жиддий киришиб кетиши ва болаларни чўчитиб куйиши. Бир кунда икки маҳаллаб йиғилиш қилиб уларни зериктириб юбориши. Бошида ҳаммага ёқди, лекин бир таомни йиллаб ичсангиз очликка тайер бўлиб қоласиз. Бабаян футболчиларни футболдан безиллатиб қўйди. Биргина Сергеевни майдонга тушиши аниқ бўладиган кун асосий таркибнинг қолган ўйинчиларини ўйланитириб қўяверди. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, хилма хил тактикани унда кўрмадик. Машарипов кучли бўладими кучсиз асосий таркибдан жой ололмай кетди. Шораҳмедов шунчаки бўш қолган ўйинчини тўлдирувчи бўлиб қолди. Афонин ёмон куринмади. Турсунов ҳеч булмаса беш дақиқа уйнаб бера оларди. Бизнинг жамоамиз тактикасини рақиб ўрганмай қўйган бўлса ажаб эмас, ўрганиб нима қилади ҳар доим бир нарсани кўрса.
Энди кеч, бошида қайда эдингиз дейишингиз мумкин. Тўғри, энди яна бир нарса, МТЖ футболчиларига Самвел Бабаян билан учинчи ўринни кераги йўқ эди. Уларнинг аксарияти Суриядан кейин мураббий алмашишини кутишди, кейин Эрондан кейин ўзгариш бўлишини, бўлмади. Учинчи ўрин Учун баҳсни ҳам Бабаянга қолдирилиши мумкинлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. У билан Австралияга бекорга бориб келиш эса ҳеч нима дегани. Ҳар ҳолда ўйиндан аввал Австралияни учинчи ўринни қўлга киритиши яқироқ эди.
Ким ҳам Шорахмедовнинг ҳолатига тушгиси келарди? Биронта ўйинга туширмас экан, сўнгги пайтда умуман қўйиб юборар экан, нима бор эди болани Хитойга овора қилишни, 15 кун бирга олиб юришни?
Бабаян шу кунгача ўз айбини тан олмади, ҳеч қачон у ўзини айбдор ҳис қилмади. Лекин цикл бошидаги гапидан келиб чиқамиз, "бу Ўзбекистон тарихидаги энг кучли терма жамоа". Энг кучли терма жамоа кучли учликка ҳам кира олмади, кучли терма жамоа кучсизлар ичида плей-оффга илина олмади. Демак, кучли терма жамоанинг бошида кучсиз мураббий бўлди. Бабаян айбини тан олмасада, у кўрсатган мазмунсиз ўйинлар унинг асл ҳолатини кўрсатиб берди. Сифатсиз бўлсада, Суриядан яхши лигамиз бор. Демак, лига баҳона эмас. Сурия сўнгги ўйинга келиб кўзида ўт ёнган бўлса, бизникиларда ёниб турган ўтни Бабаян маҳорат билан учирди. Бабаян ҳеч нима йўқотмади, халқ тўрт йиллик умрини йўқотди. Самвел Вячеславович, агар Ўзбекистонни яхши кўрсангиз бошқа терма жамоаларга номзодингиз илгари сурилса уни қабул қилманг!
Нодирхўжа Юлдашев
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас