Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида «Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва жаҳон тажрибаси» мавзусида конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференция Ўзбекистон футбол федерацияси президентлиги сайловига 5 кун вақт қолганида ташкил этилди, деб хабар берди Дарё нашри.
Тадбирнинг асосий меҳмони сифатида ўз вақтида Россия футбол уюшмаси президентлиги учун номзод бўлган Алишер Аминов таклиф этилганди. Аминов юқоридаги мавзу бўйича презентация қилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни очиқча санаб ўтди. Бунда мутахассис МДҲ тарарруфига кирувчи бир қатор мамлакатларни, хусусан, Россия футболини ҳам мисол қилиб келтириб, уларни футболи ривожланган мамлакатлар билан солиштирди.
Алишер Аминов Тошкентга Россиядаги футболчи ва мураббийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши кўзда тутилган уюшма асосчиларидан бири Владимир Леонченко билан ташриф буюрди. Меҳмон ҳам бунда ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, Ўзбекистон футболидаги муаммоларга тил текказиб ўтди.
Конференцияда, шунингдек, спорт қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти кафедра мудири Комил Зиёдуллаев презентациялари билан иштирок этди.
Унда ОАВ ходимлари, футболчилар, футбол фахрийлари ва мутахассислар ҳам қатнашди. Кейинроқ дебатга айланиб кетган йиғилишда ЎФФнинг айни вақтдаги раҳбариятига шаффофлик етишмаслиги ва барча ишлар эшик орқасида ҳал этилиши масаласи кўриб чиқилди. Алишер Аминовнинг қайд этишича, мамлакат футболининг олдида айни пайтда икки йўл турибди: ё шаффоф ишлайдиган ва футболни фан даражасида тушунадиган мутахассислар билан тўғри йўлга тушиб олиш ёки ҳозиргача келинган йўлдан юришда давом этиб, ривожланган мамлакатлардан ортда қолавериш. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар