22:06 / 07.09.2017
4 968

Ўзбекистонда имконият бор - ОФК 5 сентябрь куни ўтказилган шубҳали ўйинлар бўйича суриштирув ўтказади

Ўзбекистонда имконият бор - ОФК 5 сентябрь куни ўтказилган шубҳали ўйинлар бўйича суриштирув ўтказади
Осиё футбол конфедерацияси 5 сентябрь куни ўтказилган ЖЧ-2018 саралаши ўйинларидаги эҳтимолий қоидабузарликлар бўйича суриштирув бошлади.

Айни пайтда ОФК ўйинлар билан боғлиқ ҳужжатларни тўплаш билан шуғулланмоқда. Ташкилот баёнотида ёзилишича, ОФК барча масалаларда ФИФА билан ҳамкорлик қилади ва зарур ҳужжатларни етказиб беради.

ОФК қайси ўйинларда қандай қоидабузарлик бўлгани ҳақида очиқ маълумот бермаган.

Бироқ, мутахассисларда Эрон - Сурия (2:2) ва Саудия Арабистони - Япония (1:0) ўйинлари юзасидан баъзи саволлар туғилган.

Хусусан, Эрон терма жамоаси шу пайтгача гуруҳда бирорта гол ўтказиб юбормагани ҳолда, жанговар таркибда майдонга тушса-да, Суриядан 2та гол қўйиб юборган. Улардан бири, Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини тугаши биланоқ урилган. Натижада, Сурия гуруҳда учинчи ўринни илиб кетган. Қизиғи шундаки, ҳар иккала терма жамоа футболчиларининг вақт чўзиши оқибатида, бош ҳакам ўйинга 7 дақиқа қўшиб берган. Бу вақт мобайнида Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини тугаб бўлган. Шундан сўнг, Сурия ўзига керакли голни Эрон дарвозасига урган.

Саудия Арабистони - Япония ўйинида, иккинчи бўлимда ҳисоб очилганидан сўнг, меҳмонлар қаршиликни тўхтатган. Натижада, Саудия керакли ҳисобни ушлаб қолиб, Австралиядан ўзиб кетган ва ЖЧ йўлланмасига эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни қуйидаги ўйинлар ўтказилганди:
Австралия - Таиланд - 2:1
Ироқ - БАА 1:0
Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:0
Эрон - Сурия 2:2
Қатар - Хитой 1:2
Саудия Арабистони - Япония 1:0

Манба: stadion.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда имконият бор - ОФК 5 сентябрь куни ўтказилган шубҳали ўйинлар бўйича суриштирув ўтказади