02:52 / 08.09.2017
3 362

Kia янги авлод Cee’d прототипини намойиш қилди

Kia компанияси Cee’d моделининг янги авлоди прототипи — Proceed концепт-карини намойиш қилди. Бу ҳақда "Коммерсант"га таяниб Кун.уз хабар берди.
Kia янги авлод Cee’d прототипини намойиш қилди
Франкфуртдаги автосалонда дебюти бўлиб ўтадиган автомобиль марканинг Европадаги дизайн бўлимида ишлаб чиқилган. Машина Kia Stinger модели услубида ишланган ва ноёб кузови билан ажралиб туради.

Lava Red рангига бўялган концепт-кар экстерьерида карбон элементлари бўлиб, у 20 дюймли ғилдирак дискларига эга бўлди. Автомобиль эгаси яқинлашганда механизмлар ишга тушади, эгасини қаршилаб LED-чироқлар ёқилади.

Прототип кузовининг орқасида ва радиатор панжарасида GT нишонлари бор ва бу концепт-карнинг янги авлод моделининг "зарядланган" версияси эканига ишора бўлиши мумкин. Янги авлод Kia cee'd автомобилларининг тақдимот санаси ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Kia янги авлод Cee’d прототипини намойиш қилди