
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян ЖЧ саралашидаги муваффақиятсизликлар учун кечирим сўрамоқчи бўлган эди. Аммо тасдиқланмаган маълумотларга қараганда ЎФФ матбуот хизмати бу борада Бабаянга воситачилик қилишни истамаган. Мураббий истеъфога чиқарилгандан сўнг бу иш ЎФФ матбуот хизматининг ваколатига кирмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашида ўз олдига қўйилган вазифани бажара олмади. Аммо собиқ бош мураббий Самвел Бабаян мағлубиятлар учун бирор марта ҳам айбни ўз зиммасига олмади ва ҳар сафар турли сабабларни келтирди. Шунингдек Жанубий Кореяга қарши кечган ўйиндан (0:0) сўнг ҳам мураббий айбни ўз бўйнига олмаган ва ҳатто журналистлар саволларига жавоб беришдан бош тортган эди. Аслида Бабаян ўша расмий тадбирда кечирим сўраши лозим бўлган. Аммо у буни истамади.
Ниҳоят Бабаян мухлислардан кечирим сўрашга аҳд қилди ва бу ишни ўзига яқин бўлган нашрлар орқали амалга оширди. Чунки аксарият нашрлар охирги матбуот анжуманида Бабаян томонидан журналистларга нисбатан қилинган ҳурматсизликдан сўнг ундан интервью олишни истамаяпти.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар