10:10 / 09.09.2017
5 266

Мбаппе, Кавани ва Неймарнинг голлари «ПСЖ»га йирик ғалабани тақдим этди

Мбаппе, Кавани ва Неймарнинг голлари «ПСЖ»га йирик ғалабани тақдим этди
Франция чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Метц» - «ПСЖ» учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Унда 1:5 ҳисоби қайд этилиб меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Эдинсон Кавани Неймарнинг тўп узатишидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан олти дақиқа ўтиб Эммануэль Ривьер мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди, Бенуа Ассу-Экотто ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди. Парижликлар бундан усталик билан фойдаландилар, дастлаб Килиан Мбаппе янги клубидаги илк голини нишонлаган бўлса, кейинроқ Неймар ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

75-дақиқада Кавани Мбаппенинг тўп узатишидан сўнг ўзининг дублини нишонлаган бўлса, асосий вақт тугашига оз фурсат қолганда Лукас Моура жамоасининг бешинчи тўпини киритди.

Франция чемпионати
5-тур

Метц – ПСЖ 1:5 (1:1, 0:4)
Голлар:
0:1 – 31 Кавани, 1:1 – 37 Ривьер, 1:2 – 59 Мбаппе, 1:3 – 69 Неймар, 1:4 – 75 Кавани, 1:5 – 87 Лукас Моура.

Метц – Кавасима, Бишевац, Ассу-Экотто, Бальиу, Ньяхате, Кафу (Юдоль, 61), Филиппс, Доссеви, Коад, Ривьер (Нгетте, 55), Ру (Фернандес, 76).

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Менье, Кимпембе, Дракслер, Рабьо (Нкунку, 84), Мотта (Ло Чельсо, 78), Неймар, Мбаппе, Кавани (Лукас Моура, 78).

Огоҳлантириш: Дракслер (41).

Четлатиш: Ассу-Экотто (56).


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе, Кавани ва Неймарнинг голлари «ПСЖ»га йирик ғалабани тақдим этди